18:14 / 31.08.2019
8101

КХДР миллий жамоаси ҳужумчиси «Ювентус»га ўтди

Фото: Getty Images

«Ювентус» клуби КХДР миллий жамоаси ҳужумчиси Кван-Сон Хан трансферини эълон қилди.

Туринликлар 20 ёшли футболчи учун «Кальяри»га 5 миллион евро тўладилар.

Хан 2017 йилда «Кальяри»га ўтган эди. Ўша мавсумда у жамоаси таркибида «Палермо»га қарши ўйинда А Серияда дебют қилди. Иккинчи ўйинида эса «Торино» дарвозасини ишғол қилиб, Италия чемпионатида гол урган илк шимолий кореялик футболчи бўлди.

Аввалги мавсумни у Серия Б вакили «Перуджа» клубида ижарада ўтказиб, 20та ўйинда 4та гол урди.

Хан КХДР ўсмирлар ва ёшлар жамоалари аъзосидир.

Top