Август ойида нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди
2019 йилнинг августида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 2,9 %ни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 8,2 %га қимматлашди.
2018 йилнинг август ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 16,5 %га ошган. Таққослаш учун: 2018 йилнинг августида товар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 0,3 %га қимматлашиб, 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан 6,2 %га, 2017 йилнинг августига нисбатан эса 15,7 %га қимматлашган.
2018 ва 2019 йилларнинг январь-август даврларидаги ойлик нархлар ўзгариши деярли ўхшаш тенденцияга эга: январь ойидан май ойигача ўртача нархлар даражасининг кўтарилганлиги, кейинги икки ой давомида эса нархлар арзонлашиб, август ойида истеъмол нархлари индекси 100 %лик кўрсаткичдан юқорини ташкил этган. Бироқ, таққосланаётган даврларнинг февраль-июль ойларидаги нархлар ўзгариши кўрсаткичлари нисбатан бир-бирига яқин бўлиб, январь ва август ойларидаги тафовут сезиларли даражани ташкил этган (2018 ва 2019 йилларнинг январь ойларида 2,7 %га қарши 1,5 %, 2018 ва 2019 йилларнинг август ойларидаги кўрсаткичлар 0,3 %га қарши 2,9 %ни ташкил этган).
Ўтган ойга нисбатан сўнгги 1 йил 8 ой давомидаги истеъмол нархлари индекси ўзгариши динамикаси таҳлилларига кўра, товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари индексининг ўсиш суръати жорий йилнинг август ойида максимал даражани ташкил этди (2,9 %). Шунингдек, нисбатан юқори кўрсаткичлар 2018 йилнинг январь, ноябрь ҳамда декабрь ойларида ҳам қайд этилган (2,7 %, 2,3 % ва 2,1 %).
Ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 2018 ва 2019 йилларнинг биринчи саккиз ойи давомидаги истеъмол нархлари индекси натижаларига асосан, таққосланаётган даврлардаги ўртача нархлар даражасининг энг юқори кўрсаткичлари 2018 йилнинг май ойида (106,6 %), 2019 йилнинг август ойида (108,2 %) қайд этилган.
Умумий ҳисобда 2018 йилнинг январь ойидан 2019 йилнинг август ойига қадар йиллик истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларининг минимал даражаси 2019 йилнинг январь ойида (113,0 %), максимал натижа 2018 йилнинг январь ойида (120,1 %) қайд этилган.
Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич динамикасини ўрганиш натижаси шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил давомидаги узоқ муддатли пасайиш тенденцияси ҳамда 2019 йилнинг январь-июль ойларида нархлар нисбатан барқарор сақланиб, йиллик истеъмол нархлари индекси кўтарилиш томон ҳаракатланди (2019 йилнинг август ойидаги кўрсаткич 16,5 %, 2019 йилнинг июль ойида 13,5 %).
Йирик гуруҳлар бўйича нархлар ўзгаришига кўра, 2019 йилнинг август ойи натижаларига асосан ой давомида товарлар нархлари ўртача 2,2 %, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,1 %га кўтарилди. Хизматлар нархлари ой давомида 5,6 %га қимматлашди.Таққослаш учун: 2018 йилнинг августида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 0,3 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 %, хизматлар эса 0,4 %га қимматлашган
Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 6,9 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,8 %, хизматлар 11,5 %га қимматлашган.
Йиллик кўринишда (2019 йил август ойи 2018 йилнинг август ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 19,7 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 11,5 %, хизматлар 18,6 %га кўтарилди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024