Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ставрополь ўлкасида Су-25 штурмчи самолёти ҳалокатга учради
Ставрополь ўлкасида ўқув-машғулот парвози вақтида Су-25УБ штурмчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигига таяниб РИА Новости хабар берди.
Ҳозирда самолётнинг икки учувчиси қидирилмоқда, улар ҳалокат пайтида катапульта ёрдамида самолётни тарк этишга улгуришган.
«Парвоз жанговар тўпламсиз амалга оширилган. Самолёт ҳеч ким яшамайдиган жойга қулаган», — деб маълум қилган Мудофаа вазирлиги.
Су-25 штурмчи самолёти жанг вақтида қуруқликдаги қўшинларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, у кичик ўлчамдаги ҳаракатланувчи ва бир жойда турувчи объектларни йўқ қила олади. Самолёт 10 минг метр баландликда соатига 950 кмгача тезликда учиши мумкин.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:51 / 17.07.2023
Краснодар ўлкасида Су-25 қулади. Учувчи ҳалок бўлди
15:48 / 23.02.2023
Белгород областининг Украина чегарасига яқин ҳудудида Су-25 қулади
10:52 / 26.09.2019