17:02 / 06.09.2019
0
12098

Афғонистонда толиблар Фараҳ шаҳрига ҳужум қилди

Фото: AP Photo / Rahmat Gul

"Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистон ғарбидаги Фараҳ шаҳрига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.

Телеканалнинг маълум қилишича, шаҳарга ҳужум уч тарафдан амалга оширилган. Маҳаллий полиция вакили Моҳибулла Моҳибнинг сўзларига кўра, ҳукумат қўшинлари ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлган.

Моҳибнинг билдиришича, жанглар Фараҳ шаҳри чегарасида давом этмоқда. Тўқнашув чоғида 30 нафар толибон йўқ қилинган.  

Вилоят кенгаши вакиллари агарда қўллаб-қувватловчи кучлар ёрдамга келмайдиган бўлса, шаҳарда қақшатқич жанглар бўлиши мумкинлигини хабар қилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top