Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия янги пойтахтини жунглиларда қуради
Индонезия президенти Жоко Видодо янги пойтахтнинг Калимантан (Борнео ороли) жунглиларида қурилишини эълон қилди. Бу ҳақда Lonely Planet нашри маълум қилди.
Индонезия раҳбарияти ҳозирги пойтахт Жакарта экологик ва иқтисодий муаммоларга учраётгани сабабли пойтахтни бошқа жойга кўчиришга қарор қилганди. Ҳозирда шаҳарнинг бир қисми ҳар йили 10 сантиметрга чўкиб бормоқда ва тошқинлар юз бериши хавфи мавжуд.
Маълум қилинишича, янги пойтахт жойлашадиган ҳудудда зилзила, цунами, кўчки ва вулқон отилишлари каби табиий офатлар юз бериши хавфи кам. Бироқ ҳудуд ўрмон ёнғинларида қолиши хавфи мавжуд.
Баъзи экологик ташкилотлар янги пойтахт табиатга зиён етказиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти лойиҳани экологик баҳолаш устида иш олиб бормоқда ва уни ноябргача якунлашга умид қилмоқда. Агар лойиҳа маъқулланса, янги пойтахт қурилиши 2021 йилда бошланади.
Янги пойтахт қурилиши 33 млрд долларга баҳоланмоқда. Ҳозирча унга ном ҳам танланмаган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026