Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада бўш турган ҳарбий қисм бино-иншоотлари «ноль» харид қийматида берилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бўш турган ҳарбий қисм бино-иншоотлари инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида берилиши ҳақида маълум қилди.
Объект Риштон тумани, Оқ-олтин МФЙда жойлашган. Танлов шартлари:
инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори 2500,0 (млн. сўм)
инвестиция киритиш муддати: 2 йил
яратиладиган янги иш ўринлари сони: 160та.
Танлов савдолари 2019 йил 7 октябрь куни ўтказилади.
Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун – паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
бизнес режа муҳрланган конвертда, шунингдек, танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).
Танлов ғолиби деб топилган талабгорлар олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг 30 кун муддат ичида объектни мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатиб, баҳолаш ҳисоботларини Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этишлари шарт.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026