ОТБ Ўзбекистонга офшор облигацияларни чиқаришда ёрдам таклиф қилди
Жорий йилнинг 12 сентябрида Марказий банкда ғазначи Пьер Ван Петегхем бошчилигидаги ОТБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг халқаро капитал бозорига миллий валютадаги облигацияларини чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди.
МБ хабарига кўра, учрашув давомида томонлар Осиё тараққиёт банкининг миллий валютага оид офшор облигацияларини чиқариш орқали лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорлигига доир бир қатор масалаларни кўриб чиқдилар.
ОТБ келгусида пул (валюта) бозорига инструментларни жорий қилиш орқали ички бозордаги операцияларини сезиларли кенгайтириши мумкинлиги белгилаб олинди.
Шунингдек, томонлар ОТБ ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, техник кўмак ва салоҳиятни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар, дейилади хабарда.
ОТБ маълумотларига кўра, 1995 йилдан бери Ўзбекистон умумий қиймати 7,9 миллиард АҚШ долларига тенг 73та кредит олган. 2019 йилнинг 8 ойи давомида ОТБ боғдорчилик соҳасида қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш, темир йўл транспорти самарадорлигини ошириш ва ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш учун 472,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024