Ўзбекистон | 12:18 / 16.09.2019
1590
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Иордания сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

2019 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги делегациялари ўртасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилик қилади.

Бундан олдин, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашганди.

Учрашувда Аммон шаҳрида бўлиб ўтадиган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди муносабатларнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлашга ва умумий саъй-ҳаракатларни уларни амалга ошириш учун йўналтиришга имкон бериши таъкидланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид