Ўзбекистон | 14:36 / 19.09.2019
3646
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов БМТ махсус маърузачиси билан музокаралар ўтказди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон тегишли вазирлик ва идораларининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан конструктив мулоқотни ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Ҳозирда Ўзбекистонда демократия мезонларига жавоб берадиган мустаҳкам сиёсий тизим яратилгани, жамиятда қонунларнинг устуворлиги тамойилига ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш қарор топаётгани қайд этилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятлар сўзсиз бажарилмоқда. Жумладан, тергов олиб бориш устидан суд назоратини кучайтиришга йўналтирилган Xabeas korpus жараёнларини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон номзодини 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига кўрсатиш нуқтаи назаридан томонларнинг мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди, дейилади ТИВ хабарида.

Бундан олдин, БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонга келаётгани, у адлия тизими мустақиллигини баҳолаши хабар қилинганди.

Мавзуга оид