Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lion Air авиакомпаниясининг 35 млн мижози ҳақидаги маълумотлар ўғирланган – ОАВ
Фото: Bernama
Номаълум кишилар Индонезиянинг Lion Air гуруҳига кирувчи авиакомпанияларнинг камида 35 млн мижози ҳақидаги шахсий маълумотларни ўғирлаб, интернетда жойлаштиришган. Бу ҳақда The Jakarta Post нашри хабар берди. Хакерлар ушбу ахборотни Amazon’нинг булутли хизматларидан олишган.
Lion Air таркибига кирувчи Малайзиянинг Malindo Air авиакомпанияси вакили Андреа Лион маълумотлар ташқарига чиқиб кетгани ҳақидаги маълумотнинг чинлигини тасдиқлаган ва ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошлангани, Малайзиянинг тегишли идоралари хабардор қилинганини маълум қилган. Бундан ташқари, барча мижозларга шахсий кабинетга кириш паролларини зудлик билан ўзгартириш тавсия қилинган.
Бу орада Lion Air вакиллари изоҳлардан бош тортган. Гуруҳ таркибига шунингдек Индонезиянинг Batik Air, Таиландда жойлашган Thai Lion Air авиакомпаниялари киради.
Таъкидланишича, мижозларнинг паспорт маълумотлари, уй манзиллари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари эркин фойдаланишга тушган.
Мавзуга оид
22:32 / 06.02.2026
OneID тизимида шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг қўшимча усули пайдо бўлди
13:35 / 04.02.2026
“Тизимдаги хавфли заифлик сабаб серверга тўғридан тўғри бузиб киришган бўлиши мумкин” – даркнетга шахсий маълумотлар қандай чиқиб кетади?
11:41 / 03.02.2026
Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлари даркнетга чиқиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди
18:30 / 20.01.2026