Жаҳон | 15:59 / 23.09.2019
7322
1 дақиқада ўқилади

Эрон қўлга олинган Британия танкерини қўйиб юборди

Фото: DPA

Британиянинг Stena Impero танкери озод қилинди ва Эрон сув ҳудудини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, танкер ҳозирда Бандар-Аббос портида турибди. Reuters агентлигининг хабарига кўра, у тез орада Эрон ҳудудини тарк этади.

Эрон 19 июлда Ҳурмуз бўғозида Британия кемаси ушланганини хабар қилганди. Кема халқаро қоидаларни бузгани учун ушлангани айтилган.

Унинг бортида Россия, Ҳиндистон, Латвия ва Филиппин фуқароларидан иборат 23 кишилик экипаж бўлган.

Мавзуга оид