Ўзбекистон | 14:29 / 24.09.2019
28432
2 дақиқада ўқилади

ОТМларда контракт пулини тўлашнинг сўнгги муддати 15 октябрь этиб белгиланди

Фото: KUN.UZ

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, тўлов-контракт асосида таълим олаётган юқори курс талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилади.

Бундан олдин, талабаларга стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинганди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларининг кундузги шаклида давлат гранти ва бир йиллик ўқитиш қийматининг стипендияли миқдорини тўлаган, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларни (хорижий талабалардан ташқари) стипендия билан таъминлаш тизими жорий этилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида ўқитишнинг кундузги шаклида давлат гранти ва бир йиллик ўқитиш қийматининг стипендияли миқдорини тўлаган, тўлов-контракт асосида таълим олаётган ҳамда номли давлат стипендияларига тавсия этилган (хорижий талабалардан ташқари) Олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари белгиланади.

Мавзуга оид