Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида бош солиқчи ўзгарди
Фото: Zarnews
Собиржон Маҳмудович Рустамов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Zarnews хабар тарқатди.
С.Рустамов 1968 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларни солиққа тортиш, тушумини таҳлил ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаган.
У янги лавозимга тайинлангунга қадар Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Бундан олдин, Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026