08:24 / 28.09.2019
0
4207

Наркологик касалликларни даволаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни “Миллий тикланиш” ДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги дастлабки масала — “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасида 8 боб, 51 моддадан иборат. Наркологик касалликларга мубтало бўлган шахсларни мажбурий даволаш, наркологик экспертиза ва тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги бандлар ҳамда ҳозирга қадар миллий қонунчиликда мавжуд бўлмаган “наркологик ёрдам”, “психоактив моддалар”, “наркологик касалликларга мубтало бўлган шахсларнинг тиббий ижтимоий реабилитацияси”, “мажбурий даволаш” каби янги тушунчалар акс эттирилган.

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро тажриба ҳам чуқур таҳлил этилди. Хорижий тажрибага мувофиқ, бугунги кунда бир қанча мамлакатларда сурункали алкоголизм ва гиёҳвандлик мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш суд томонидан белгиланади. Шу билан бирга айрим мамлакатларда мажбурий даволаш прокурорнинг санкцияси (Франция), ҳудудий администрация ёки полициянинг (Финляндия) қарори асосида амалга оширилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top