Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ЙТҲ: беш нафар ўзбекистонлик жабрланди
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотларга кўра, 2019 йил 27 сентябрь куни М5-«Урал» автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, улар турли хил жароҳатлар билан Нижний Ломов туманлараро касалхонасига ётқизилган.
Касалхона вакилининг сўзларига кўра, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин жабрланганларнинг аҳволи барқарорлашган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олгани айтилади.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров области, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород области, Оренбург области, Пенза области, Перм ўлкаси, Самара области, Саратов области, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов области, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-967-772-66-00.
Мавзуга оид
09:00
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026