Ўзбекистон | 10:10 / 30.09.2019
26794
1 дақиқада ўқилади

Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: council.gov.ru

2019 йил 1-3 октябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг  Федерал Мажлис Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлиги бўйича парламентлараро комиссиясининг мажлиси  ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармон доиралари кенгашларининг мажлиси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Девони Таҳлилий ҳуқуқий бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши назарда тутилган.

Мавзуга оид