Жаҳон | 20:30 / 03.10.2019
48343
1 дақиқада ўқилади

Финляндия президентига Трампнинг тиззага уриб қўйиши ёқмади (видео)

Финляндия президенти Саули Ниинистё ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашувида қизиқ воқеа юз берди. 

Трамп журналистнинг луқма ташлашига жавобан “Финляндия — дунёдаги энг бахтли давлат” деб жавоб бергач, Ниинистёнинг тиззасига уриб қўйган. 

Бироқ Финляндия президенти бундай “хушмуомалиликка” тайёр бўлмаган кўринади, шу заҳотиёқ қўли билан Трампга “керак эмас” дегандек тўхтатувчи имо-ишора қилган.  

Икки етакчининг учрашуви 2 октябрда Оқ уйда бўлиб ўтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид