Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Франция ўзаро учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашди
2019 йилнинг 1 октябрь куни Францияда бўлган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Париж шаҳрида Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан-Батисте Лемуан билан учрашди.
Вазир Франция томонига президент Шавкат Мирзиёевнинг президент Эммануэл Макрон номига Франциянинг собиқ президенти Жак Ширакнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган мактубни етказди. Қайд этилганидек, Жак Ширак ўз мамлакатининг ҳақиқий раҳбари эди, замонавий француз давлати тарихидаги энг муҳим давр, Франциянинг халқаро майдондаги нуфузи ортиши унинг номи билан боғлиқ. Президент Жак Ширак Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги анъанавий дўстлик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга шахсан катта ҳисса қўшгани таъкидланди.
Давлат котиби Франция томони номидан оғир йўқотиш муносабати билан самимий ҳамдардлик ва далда сўзлари учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Франция кун тартибидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. 2018 йил октябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни доимий назоратга олингани ва кўп қиррали ҳамкорликнинг барча соҳаларида аниқ натижаларга эришишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси ва 2019-2020 йиллардаги бошқа икки томонлама учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026