20:20 / 03.10.2019
0
36736

Тошкент вилояти ИИБ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, подполковник Абдижаббар Аллаёрович Расулов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Абдижаббар Расулов

Шунингдек, Бухоро вилоятининг икки туманида ИИБ бошлиқлари ўзгарган.

Подполковник Ниёзий Ҳамидович Болтаев Пешку тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Болтаев Ниёзий

Подполковник Бахтиёр Азимович Эгамбердиев Жондор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлаган.

Эгамбердиев Бахтиёр

Бундан ташқари, яна учта вилоятда жойлашган учта туманга ИИБнинг янги бошлиқлари тайинланган.

Подполковник Бахтиёр Раҳимович Нажимитдинов Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бахтиёр Нажимитдинов

Майор Элёр Баҳодирович Аҳмедов Жиззах вилояти Пахтакор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Элёр Аҳмедов

Майор Заҳириддин Садриддинович Собиров Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Заҳириддин Собиров
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top