Жамият | 17:07 / 05.10.2019
3631
3 дақиқада ўқилади

Фарғонада «Мактабгача таълим ташкилотларида бешта муҳим ташаббусни татбиқ этиш» мавзусида ўқув семинарлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизими учун юқори малакали, замонавий фикрлайдиган, таълим ва тарбиянинг илғор технологияларини ўзлаштирган педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ҳамда улар билан мактабгача таълим муассасаларини таъминлаш мақсадида Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 18 май кунги 418-сонли қарори билан Республикадаги 97-педагогика коллежлари Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилган эди.

Фарғона вилоятида ҳам худди шундай 14 та педагогика коллежлари фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилнинг 5 октябрь куни вилоятдаги барча педагогика коллежларида «Мактабгача таълим таълим ташкилотларида бешта муҳим ташаббусни татбиқ этиш» мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, мустақилликка шукроналик, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда ёшларимизни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларини таълим тизимига татбиқ этишга алоҳида урғу берилди.

Ўтказилган семинар жараёнларида туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимлари тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларидан иштирок этган педагог-тарбиячилар 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди. Уларга модераторлар томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг мазмуни моҳияти, мактабгача таълим тизимида ўтказиладиган таълим жараёнларига ушбу ташаббусни татбиқ этиш амалий кўргазмали чиқишлар орқали кўрсатиб берилди.

Бешта муҳим ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ижобий натижасини кўриб, юрт тақдирига ўзини дахлдор деб билган ҳар бир инсон кўнглида яратувчанлик иштиёқи, шижоат туйғулари ортмоқда.Маданият ва санъатга, спортга, китобга ошно бўлиб улғайган ёшлар буюк аждодларимиз каби илм-маърифат, маданият ва санъат борасида дунёдаги тенгдошларига намуна бўлишига ҳеч шубҳа йўқ.

«Мактабгача таълим жараёнларига бешта муҳим ташаббусни татбиқ этиш» мавзусида ўтказилган бундай ўқув семинарлари келгусида мактабгача таълим тизими учун юқори малакали, замонавий фикрлайдиган, таълим ва тарбиянинг илғор технологияларини ўзлаштирган педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлашга ва улар олган билим ва тажрибалари таълим тизимида болажонларга билим ва кўникмалар берилишида катта тажриба бўлади.

Фарғона вилоят Мактабгача таълим бошқармаси

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид