Жамият | 09:56 / 05.10.2019
37472
1 дақиқада ўқилади

Нева дарёсидан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Фото: Артем КИЛЬКИН

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград области ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади топилган. Айни пайтда тиббий экспертиза ўтказилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда марҳумнинг қариндошларига ёрдам бермоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид