Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг қатор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Республикада аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.
2019 йил 9 октябрь куни, Нурафшон шаҳар, “Ойбек” МФЙ ҳудудидаги жами 557 та аҳоли хонадонларида ва 8 та улгуржи истеъмолчиларида соат 13:00 дан 18:00 гача, Тошкент тумани, “Масалбой” ҳудуди, “Мажнунтол” МФЙ ҳудудидаги жами жами 3680 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Тошкент тумани, “Чош-тепа” ҳудуди, “Сабзавот” МФЙ, “Гулзор” кўчасидаги жами 50 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Бўстонлиқ тумани, “Кичиксой” МФЙ, “Қардошлар” ва “Товоқсой” МФЙ, “С.Раҳимов” кўчаларидаги жами 205 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Зангиота тумани, “Хонобод” ҳудуди, “Истиқлол” МФЙ, “Миришкор” кўчаси ҳудудидаги жами 180 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 10800 та аҳоли хонадонларида ва 60 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, Бўка шаҳри “Янги хаёт”, “Тошлоқ”, “Наврўз”, “Ўзбек”, “Дўстлик”, “Гулистон” ва “Маданият” МФЙ ҳудудида яшовчи жами 3500 та аҳоли хонадонларида ва 50 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, 2019 йил 10-12 октябрь кунлари Бекобод шаҳар, “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудида яшовчи жами 210 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан соат 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026