20:51 / 10.10.2019
0
20633

Эрдўған Европа Иттифоқи, Саудия Арабистони ва Мисрни танқид қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа Иттифоқи давлатлари етакчилари Анқаранинг Суриядаги ҳарбий амалиётини танқид қилишгандан кейин иттифоқ давлатларига суриялик қочқинлар учун чегараларини очиб юбориш билан таҳдид қилди. 

Эрдўғаннинг айтишича, айни вақтда Туркияда 3,5 млн суриялик қочқин бор. 

Бундан ташқари, Туркия президенти мамлакатга Курдистон ишчи партияси-Суриялик курдлар мудофаа кучлари террорчилари хавф солаётганини қўшимча қилган.  

“Европа Иттифоқи, ниҳоят ўзингга кел. Европа Иттифоқи ҳеч қачон самимий бўлмаган, улар бизни алдаб келишган. Агар улар амалиёт биз томондан оккупация бўлаётганини айтишса, унда қочқинлар учун эшикларни очиб юборамиз”, деб айтган Эрдўған.  

Туркия етакчиси, шунингдек, Анқаранинг Суриядаги ҳаракатларини қоралаган Саудия Арабистони ва Мисрни танқид қилган. 

“Саудия Арабистони кўзгуга бир қарасин. Яманни шу аҳволга ким олиб келди? Олдин шу нарса учун жавоб беришсин. Сизнинг бизга гапиришга умуман ҳаққингиз йўқ. Миср умуман жим ўтирсин, у ерда ўз давлатида демократияни ўлдирган одам ҳукмронлик қилади”, деб қўшимча қилган Эрдўған. 

Туркия 9 октябрда Сурияда курд отрядларига қарши “Тинчлик манбаи” ҳарбий амалиётини бошлади. 

Мавзу
Туркия ва курдлар
Туркия 9 октябрь куни Сурия шимолидаги курдларга қарши қуруқликдаги ҳарбий кампания бошлади. «Тинчлик булоғи» номли амалиётдан мақсад - Туркия чегаралари яқинида террорчилар учун йўлак қолдирмаслик ҳисобланади
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top