Ўзбекистон | 18:41 / 10.10.2019
7214
1 дақиқада ўқилади

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Элмурат Сидикматович Хаитметов Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Элмурат Хаитметов (1972 й.т) 2014 йилдан буён Монополияга қарши курашиш қўмитасида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига асосан ташкил этилган.

Мавзуга оид