Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 22:20 / 11.10.2019
35825
5 дақиқада ўқилади
Сенат бир кунда 19та қонунни маъқуллади (фоторепортаж)
Мухамет Жумагалдиев ва Руслан Давлетов
Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлиси муҳокамасига қўйилган 19та қонуннинг барчаси маъқулланди.
Ялпи мажлиснинг илк куни, 11 октябрда сенаторлар фақат қонунлар муҳокамаси билан машғул бўлишди. Юқори палата ваколатидаги бошқа ўндан ортиқ турли масалалар эса 12 октябрда кўриб чиқилади.
Жума куни Сенат тасдиғидан ўтган қонунлар қуйидагилар:
- «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (янги таҳрирда)
- «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (янги таҳрирда)
- «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (янги таҳрирда)
- «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»
- «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»
- «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»
- «Меценатлик тўғрисида»
- «Мудофаа тўғрисида» (янги таҳрирда)
- «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»
- «Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»
- «Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»
- «Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»
- «Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»
- «Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш ҳақидаги»
- «Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахен протоколига қўшилиши (Монреаль, 2000 йил 29 январь) тўғрисида»
Kun.uz ўз анъанасига мувофиқ, Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятининг энг олий органида ўтган ялпи мажлисдан фоторепортаж тақдим этади.




















Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026