Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи ҳақида расмий маълумот берилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалаларни муҳокама қиладилар.
Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.
Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
Президент Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Озарбойжонга сафар қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025