20:15 / 14.10.2019
1
13629

Аграр Университетнинг Термиз филиалига янги директор тайинланди

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига янги директор тайинланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

«Бугун Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида йиғилиш ўтказилди. Унда Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Абдушукурович Сулаймонов, Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Чори Рахмонович Бегимқулов ва филиал профессор ўқитувчилари иштирок этишди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, шу кунгача Тошкент молия институти магистратура бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Жўраев Абдуғаффор Сафарович ТДАУ Термиз филиали директори этиб тайинланди», дейилади хабарда.

Абдуғаффор Сафарович Жўраев 1968 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, иқтисод фанлари доктори.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top