Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бокуга келгач, Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, бу борада биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олдилар.
Мамлакатлар етакчи компаниялари ва тадбиркорлари даражасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор тармоқларда кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама ҳукуматлараро комиссия фаолиятини жонлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳудудлари делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.
Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни мамлакат Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилгани билан табриклаб, бу, шубҳасиз, икки томонлама муносабатларни, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашини қайд этди.

Давлат раҳбари саммит юксак даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидлади ва Озарбойжоннинг ташкилотда муваффақиятли раислик қилишини тилади.
Учрашув якунида президентлар кўп асрлик дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган Ўзбекистон-Озарбойжон муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар, дейилади хабарда.


Мавзуга оид
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025