Ўзбекистон | 10:54 / 15.10.2019
2966
2 дақиқада ўқилади

Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Фото: iStock

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони ходими Лайло Ғуломова.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси депутатлари ва ишчи гуруҳи томонидан “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қуйи палатанинг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишга тайёрланаётгани айтилади.

Президентнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш кўзда тутилган.

Давлат раҳбарининг мазкур қарори асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Регламентлари нормалари такомиллаштирилмоқда.

Қайд этилишича, 2020 йилдан бошлаб мамлакатда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлари батафсил баён этилган, илғор стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланади.

Мазкур қонун лойиҳаси билан қарор топадиган янги амалиёт бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бюджет маблағларининг шаклланиши ҳамда сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, шунингдек, хорижий инвесторлар ва бошқа манфаатдор субъектларнинг бюджет жараёни, бюджет маълумотларидан фойдаланиш имкониятини оширади, бюджет жараёнига фуқароларнинг жалб этилишига, дахлдорлигини таъминлашга кўмаклашади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид