Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссиясининг навбатдаги йиғилишида «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига ҳамда қонун лойиҳаларига қўйилган талабларга риоя этилиши юзасидан кўриб чиқилди.
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳузуридаги котибият катта референти Беҳзод Султоновнинг ёзишича, йиғилишга ўрнатилган тартиб-қоидаларга мувофиқ мазкур қонун лойиҳасига масъул бўлган Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси депутатлари, Қонунчилик палатаси Девони ходимлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари, мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси – қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда, ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини, қонун лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш бўйича иш олиб борувчи махсус комиссия ҳисобланади.
Йиғилишда Комиссия томонидан давлат тили қоидаларидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳасига 30 дан ортиқ тузатишлар киритиш бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, қонун лойиҳаларини тайёрлаш чоғида норматив-ҳуқуқий атамаларни қўллаш изчиллигини сақлаш бўйича билдирилган 20 дан ортиқ таклифлар кўриб чиқилди.
Масалан, қонун лойиҳаларига қўйилган талаблардан бири норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш бўлиб, мазкур талабга риоя этилишини таъминлаш мақсадида, меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатлари асосида «битим» тушунчаси «келишув»га, «хўжалик фаолияти» эса «молия-хўжалик фаолияти»га ўзгартирилди. Муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳаси «Давлат тили ҳақида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ҳамда «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси тўғрисидаги низомида белгиланган тегишли талаблар асосида батафсил кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳозирда қўмита томонидан давлат тили қоидалари ва комиссиянинг хулосалари асосида қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026