Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва БАА 1,4 млрд долларлик келишувлар имзолади
Россия ва БАА Владимир Путиннинг БААга ташрифи давомида 1,4 млрд долларлик келишувлар имзолади.
“Нефть-кимё, транспорт, тиббиётга сармоялар киритилмоқда. Бугун янги келишувлар имзоланди. Гап 1,4 млрд долларлик лойиҳалар ҳақида бормоқда ва улар турли соҳаларни қамраб олади”, деб айтган Путин икки давлат бизнес вакиллари билан учрашувда.
Путин Москва БААнинг Россия иқтисодиётига киритаётган инвестицияларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, БААнинг Mubadala жамғармаси Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг илк ҳамкорларидан бирига айланиб, икки жамғарма биргаликда 2,3 млрд долларлик 45 та лойиҳани амалга оширганини айтган.
Путин ташрифи давомида Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга лочинлар оиласига мансуб оқ шумкар қушини совға қилган. Россия етакчиси Саудия Арабистонига бундан бир кун аввалги ташрифи вақтида худди шундай қушни Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга совға қилганди. Ушбу қуш Форс кўрфази давлатларида қимматли совға ҳисобланади.
Путин ўз навбатида Ол Наҳаёндан БАА президентининг аввал бош қароргоҳи бўлган Қаср ал-Ҳусн саройининг макетини совғага олган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026