Доминикана туристлар ўлими билан боғлиқ можаро сабабли 200 млн доллар йўқотди
Доминикана Республикаси туризм саноати америкалик туристларнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан 200 млн доллар йўқотди. Бу ҳақда Dominican Today портали хабар қилди.
"Туристларнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг Доминиканага Шимолий Америка ва Европадан туристлар оқими камайди. Июндан сентябрга қадар АҚШдан 170 минг нафар кам турист келган", - деб ёзади портал. Қайд этилишича, ҳар бир турист таътил давомида бу ерда ўртача 1,2 минг доллар сарфлайди.
Доминиканада шу йил апрелидан июнигача бўлган муддат ичида соғлиги билан боғлиқ кутилмаган муаммолар сабабли 10дан ортиқ америкалик туристлар вафот этди. Уларнинг ўлимига қўлбола алкоголь сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Доминикана ҳукумати туристлар табиий сабаблар билан вафот этганини таъкидламоқда. Туристларнинг сирли ўлимларини текшириш учун ФҚБ ҳам жалб этилди.
Мавзуга оид
00:08 / 08.07.2021
Доминиканага қарашли ҳарбий вертолёт Ҳаити билан чегарада фалокатга учради
08:12 / 27.11.2019
Доминиканада россиялик сайёҳлар автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди
21:51 / 24.07.2018
Доминикана соҳилларига тонналаб чиқиндилар сузиб келмоқда
14:50 / 03.10.2017