23:23 / 18.10.2019
0
11153

Еврокомиссия раҳбари ўзи учун охирги саммитда кўзига ёш олди (видео)

Фото: AP Photo/Petros Karadjias

Еврокомиссиянинг октябрда ваколати тугайдиган раҳбари Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи саммитининг якуний матбуот анжуманида кўз ёшларини тия олмади. Матбуот анжумандан олинган лавҳалар Еврокомиссиянинг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилган.

Ушбу саммит Юнкер Еврокомиссия раҳбари сифатида иштирок этган охирги саммит бўлди. “Мен умримнинг охиригача Европага хизмат қила олганимдан фахрланиб юраман”, деб айтган Юнкер титроқ босган овоз билан ва шундан кейин кўзига ёш олган. 

Еврокомиссия раҳбари нутқи вақтида унинг фаолиятини ёритиб борган Европа кенгаши раиси Дональд Тускга “дўстлиги ва мураккаблиги” учун миннатдорлик билдирган.

Люксембурглик сиёсатчи Юнкернинг Еврокомиссия раҳбари сифатидаги ваколатлари октябрда ниҳоясига етади. Унинг ўрнини Германиянинг собиқ мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен эгаллайди. Эътиборлиси, дер Ляйен бу лавозимни эгаллайдиган илк аёл бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top