Андижонда Шарда университети филиали очилди
19 октябрь куни Андижонда Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида “Очиқ Андижон” 1-инвестиция форуми иш бошлади.

Форум доирасида Андижон шаҳрида Шарда университетининг филиали очилди.
Шарда университети - Ҳиндистондаги хусусий олий таълим муассасаси. Университет 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистоннинг хусусий университетлари орасида хорижий талабалар сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Университет ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлайди.
Андижондаги Шарда университети 2019 йилдан талабалар қабул қилган. Университетнинг очилиш маросимига хорижий меҳмонлар ташриф буюрди. Тадбирда вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани сўзга чиқдилар.
Меҳмонлар янги иш бошлаган олийгоҳда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Элмурод Эрматов
Мавзуга оид

16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент

13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди

17:09 / 25.01.2025