Жаҳон | 16:51 / 19.10.2019
38455
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда фарзандининг ҳаётини сақлашга уринган ота вафот этди 

Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган фарзанди ортидан югуриб чиққан ота автобус уриб юбориши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. 

Фото: Видеодан кадр

Қизилўрдада 4 ёшли фарзанди билан бўлган ота йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон минтақавий полиция департаментига асосланган ҳолда. 

Ҳодиса 2019 йил 17 октябрда шаҳарнинг Абай ва Олтинсарин кўчалари чорраҳасида рўй берган. 

Полиция маълумотларига кўра, жамоат транспорти ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш йўлаги бўлмаган қисмига югуриб чиқиб қолган 4 яшар ўғил ва унинг 30 ёшли отасини уриб юборган. 

«Олинган жароҳатлар оқибатида боланинг отаси ҳаётдан кўз юмган, бола вилоят болалар шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳайдовчи воқеа жойида бўлган. Экспертиза тайинланган», - дейилади хабарда.  

Интернет тармоғида айни воқеа акс этган видеолавҳа пайдо бўлган. Автобусда ўрнатилган видеокузатув камераси олган тасвирларга кўра, болакай кутилмаганда йўлга югуриб чиққан. Эркак унинг ортидан отилган ва фарзандини зарбадан ҳимоя қилган. 

Мавзуга оид