19:25 / 24.10.2019
0
6346

Ар-Риёд Эронга кучлироқ босим ўтказиш зарур деб ҳисобламоқда

«Бизнингча, ягона йўл – кучли босим», - деди Саудия Арабистони хорижий ишлар бўйича давлат вазири Одил ал-Жубайр.

Саудия Арабистони Эрон билан мулоқот ўрнига унга нисбатан кучлироқ босим ўтказиш ниятида, деди қиролликнинг хорижий ишлар бўйича давлат вазири Одил ал-Жубайр Liberation нашрига берган интервьюсида.

"Европалик ҳамкорларимиз бизнинг Эронга ядро қуролига эга бўлиш ёки баллистик дастур ишлаб чиқаришга йўл қўймаслигимиз кераклигини жуда яхши билишади. Бизда бу борада келишмовчилик йўқ. Аммо ҳамма гап бунга  қандай эришишда: кучли босим биланми ёки мулоқот билан? Европа билан шу масалада баҳслашмоқдамиз. Бизнингча, ягона йўл – кучли босим", - деди ал-Жубайр.

У шунингдек, Саудия Арабистони пойтахтида Форс кўрфази мамлакатлари, АҚШ, Франция, Буюк Британия ва қатор араб давлатлари бош штаблари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтганини эслатди. 

"Эронга айтадиганимиз аниқ: дунё бундай ҳаракатларга йўл қўймайди. Нефть заводларига қилинган ҳужум Саудия Арабистонига эмас, бутун дунёга қарши қаратилган ҳужумдир",- деб қўшиб қўйди ал-Жубайр.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top