Жамият | 10:24 / 26.10.2019
21035
2 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги боғчада болалар овқатдан оммавий заҳарланди

Фото: Fotolia / Tom Wang

Фарғонадаги боғчада оммавий заҳарланиш содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

2019 йил 25 октябрь куни Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган хабарига кўра, Фарғона шаҳар 9-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 11 нафар тарбияланувчи 23-24 октябрь кунлари "ўткир диарея" ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Шифохонага ётқизилган тарбияланувчиларда кузатилаётган хасталикка аралаш овқатланиш натижасида келиб чиқадиган функционал бузилиш ташхиси қўйилган.

Мазкур муассаса тарбияланувчиларига 2019 йил январь ойидан буён "Аутсорсинг" тизими бўйича "Far G.T." хусусий корхонаси томонидан маҳсулотлар тайёрланиб келинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Текширишда оммавий заҳарланиш ҳолати ҳақидаги хабар ўз вақтида берилмаганлиги бўйича мутасадди идораларга хизмат текширувлари тайинланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид