«Пахтакор» 12-марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди
Тошкентнинг «Локомотив» стадионида Ўзбекистон Кубоги финали ўтказилди.
«Пахтакор» клуби Олмалиқнинг ОКМК клуби билан беллашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Барча голларга Драган Черан муаллифлик қилди.
Бу ғалаба «Пахтакор»га 12-марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлиш имконини берди. Қайд қилиш жоизки, 2018 йилги финалда ҳам шу жамоалар ўйнаган ва ОКМК 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўзбекистон кубоги. Финал
26 октябрь, Тошкент шаҳри, «Локомотив» стадиони
ПАХТАКОР (Тошкент) – ОКМК (Олмалиқ) 3:0
Голлар: Черан (31, 61 пен, 79)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)
Комиссар: Александр Давиденко
Пахтакор: Элдор Суюнов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев (Владимир Козак, 86), Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Егор Кримец, 89), Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Игор Сергеев (Марат Бикмаев, 80).
ОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов (Жасур Умаров, 46), Эркин Бойдуллаев, Элгужа Григалашвили (Санъат Шихов, 63), Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов (Жасур Ҳакимов, 73).
Огоҳлантиришлар: Алижонов (79), Шораҳмедов (74), Сайфиев (74)
Мавзуга оид
18:13 / 21.11.2024
Шацких «Пахтакор»даги вазифасига қайтгач, Тожиев, Черан, Собирхўжаев қайдномага ҳам киритилмади
21:47 / 20.11.2024
ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди
17:00 / 02.11.2024
ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар
13:50 / 02.11.2024