Жаҳон | 20:34 / 28.10.2019
10556
1 дақиқада ўқилади

Болгариядан россиялик дипломат чиқариб юборилди

Болгария прокуратураси Россия махсус хизматлари учун ишлашда гумон қилинган Россия фуқароси дипломатик мақомга эга бўлгани боис унга нисбатан суриштирувни тўхтатишини маълум қилган.

Фото: GETTY IMAGES

Болгария ҳукумати разведка фаолиятида гумонлаб Россия дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда "Фокус" агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, мамлакат прокуратураси Россия махсус хизматлари учун ишлашда гумон қилинган Россия фуқароси дипломатик мақомга эга бўлгани боис унга нисбатан суриштирувни тўхтатишини маълум қилганидан сўнг Болгария ТИВ Россия томонидан унинг мамлакатни тарк этишини талаб қилган.

Маълум қилинишича, Россия фуқароси Болгарияни тарк этган.

Россия элчихонаси бу хабарга ҳозирча изоҳ бермади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид