Жаҳон | 17:20 / 29.10.2019
11521
2 дақиқада ўқилади

Украина ва «ЛХР» ўз қўшинларини чегарадан узоқлаштиришни бошлади

Фото: ALEXANDR REKA/TASS

"Норманд формати"даги учрашувга қадар келишилган ҳудудлардан қўшинлар олиб кетилади. Золотоедан қўшинларни олиб чиқиб кетиш бугундан бошланди", - деди Украина ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко.

Украина ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко Золотое посёлкасидан қўшинлар олиб чиқиб кетилиши бошланганини эълон қилди. “ЛХР” томони ҳам қўшинлар олиб кетилишига тайёр эканлигини билдирди. Бу маълумотни Украина қўмондонлиги тасдиқлади.

"Норманд формати"даги учрашувга қадар келишилган ҳудудлардан қўшинлар олиб кетилади. Золотоедан қўшинларни олиб чиқиб кетиш бугундан бошланди", - деди Пристайко. 

Золотое – Украинанинг Луганск областидаги посёлка бўлиб, фронт чизиғида жойлашган. Минск мулоқот гуруҳи 1 октябрда бу ердан қўшинларни олиб чиқиб кетишга келишиб олганди.

Пристайконинг сўзларига кўра, Золотоедан қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан ва етти кунлик ўт очишни тўхтатиш режимидан сўнг Петровскийда ҳам қўшинларни олиб чиқиб кетиш жараёни бошланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид