Жаҳон | 15:34 / 01.11.2019
17415
1 дақиқада ўқилади

Россия Туркияга С-400 етказиб беришни муддатидан олдин якунлади

Фото: Turkish Defence Ministry

Россия Туркияга қиймати 2,5 миллиард долларлик тўртта С-400 дивизионини етказиб берди.

Россия Туркияга С-400 етказиб беришни якунлади, деб маълум қилди "Рособоронэкспорт" бош директори Александр Михеев.

Унинг қайд этишича, зенит-ракета мажмуасининг барча қисмлари муддатидан олдин етказиб берилган.

Шу билан бирга, Михеевнинг сўзларига кўра, "Рособоронэкспорт" Ҳиндистонда жаҳондаги илк 200-сериядаги Калашников автоматларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхонасини очган.

Туркияга С-400 "Триумф" зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш бўйича шартнома 2017 йил апрелда имзоланганди.  

Россия Туркияга қиймати 2,5 миллиард долларлик тўртта С-400 дивизионини етказиб берди.

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акарнинг билдиришича, С-400 келгуси йил баҳоригача фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид