Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз бюджетини қабул қилиши қонун билан мустаҳкамланади
2019 йил 4 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси томонидан “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди.
Таъкидланганидек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши давлат бошқаруви секторининг барча даражаларининг бюджет борасидаги масъулиятини оширади ҳамда бюджет ижроси интизомини янада мустаҳкамлайди.
Шунингдек, ушбу Қонун билан Давлат бюджети даромадларининг солиқ турлари бўйича харажатларини соҳалар кесимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлар маҳаллий Кенгашлари томонидан қайта-қайта тасдиқланишига барҳам берилади.
Бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар ўз бюджетини қабул қилишда республикадан етказилган рақамлар асосида тасдиқлаб қўяр эди. Улар бирор рақамни ўзгартириш ваколатига эга эмас эди. Маҳаллий Кенгашларда бюджетни қабул қилиш рамзий маънога эга эди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида маҳаллий бюджетларнинг даромадларини солиқ турлари бўйича ҳамда харажатларини бюджет ташкилотлари кесимида ўзлари белгилаши ўз аксини топган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўзларига тегишли бўлган бюджетни қабул қилишдаги ҳақиқий мустақиллиги таъминланади.
Вазирлик ва идораларнинг бюджетлари Олий Мажлис томонидан тасдиқланиши уларга ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Давлат бюджети даромадлари қисмида бўлаётган ўзгаришлар, маҳаллий ҳокимият томонидан иқтисодиётни ривожлантириш орқали солиққа тортиш базасини кенгайтиришга ва бюджетга тушадиган тушумларнинг кўпайтиришга бўлган қизиқишларини оширади. Қарз маблағларини жалб қилиш бўйича чегараларнинг ўрнатилиши ушбу маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади ҳамда Давлат бюджетининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Мавзуга оид
17:58 / 19.05.2026
Қимор ва ичкиликбозликка тақиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026