Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербург–Урганч йўналишида парвоз қилган самолёт Самарада фавқулодда қўнди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрига учган самолёт йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилиши оқибатида Самарадаги аэропортда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда РИА Новости аэропорт матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Тўртинчи ноябрь куни Курумоч халқаро аэропортида Санкт-Петербург–Урганч йўналишида учаётган Uzb 638 рейси мажбурий қўнишни амалга оширди. Мажбурий қўнишнинг сабаби – бортда бўлган йўловчи ўзини нохуш ҳис қилганидир», - дея хабар берган агентлик манбаси.
Самарада йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва у тезкорлик билан шаҳар шифохоналаридан бирига ётқизилди. Маҳаллий вақт билан соат 14:20да самолёт парвозини давом эттирган.
Бундан аввалроқ Москва - Душанбе йўналишида парвоз қилган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнганди.
Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026