Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика давлат бошқаруви органлари рўйхати тўлдирилади
Республика давлат бошқаруви органлари рўйхати тўлдирилади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2003 йил 9 декабрдаги “Республика Давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони иловасининг III бўлими қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилиши кутиляпти:
“9. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги”.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ваколатига кирадиган масалаларга доир текширишларни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари назорат қилиши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
11:27 / 06.01.2026
Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди
11:55 / 02.01.2026