Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин-Тошкент рейсидаги самолётда 5 кишининг ҳолати ёмонлашган — ТИВ
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50да Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учаётган (HY-502 рейс) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга тегишли самолётда йўловчилар – Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Д.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва ўғли – Россия фуқароларининг соғлиги ҳолати ёмонлашган.
Хабарда айтилишича, шу сабабли самолёт Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган. Улар самолёт қўнганидан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, 7 ноябрь соат 5:41да самолёт Тошкентга учиб кетган.
Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.
Бундан олдин, Пекин-Тошкент рейсини бажарган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
20:07 / 27.04.2026