Эркинжон Турдимов Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони билан тақдирланди

Самарқанддаги Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги «Мудофаа вазирлиги ва жойларда давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашдаги уларнинг масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига биноан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди, деб хабар беради Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Манучеҳр Мирзаев.
Тадбирда Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлигини ошириш, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётгани ва бу бугунги кунда ижобий самара бераётгани таъкидланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи ўқиб эшиттирилиб, генерел-майор Павел Эргашев томонидан Каттақўрғон округ полигонини барпо этишда муносиб ҳисса қўшган Самарқанд вилояти ҳокими, Самарқанд ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимовга Мудофаа вазирлигининг III даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишони ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар орасида хизмат бурчини сидқидилдан бажараётган, ҳарбий жамоа ҳаётида фаол қатнашаётган ва ҳарбий хизматга ва танлаган мутахассисликларига сидқидилдан ёндашиб, мамлакат мудофаа қудратини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий унвон ва эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Telegram ФСБ билан алоқа ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди
Жаҳон | 12:39
-
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди
Жамият | 12:25
-
Россия элчиси: АҚШ билан навбатдаги музокаралар Москвада бўлиб ўтади
Жаҳон | 12:00
-
Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда
Иқтисодиёт | 11:48
Мавзуга оид

02:54 / 01.02.2025
«Болага билим бериш билан шуғулланмасак, косамиз оқармайди» — Эркинжон Турдимов

23:02 / 23.01.2025
25 йиллик ноёб сиёсий карьера: Эркинжон Турдимов ўз рекордини янгилади

11:11 / 22.01.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди

20:01 / 10.01.2025