Марказий банк ходимларига нималар тақиқланиши аниқлаштирилди
Президент Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:
нархларнинг;
банк тизимининг;
тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Марказий банкнинг банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Фойда олиш Марказий банкнинг мақсади ҳисобланмайди.
Марказий банк:
учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга, бундан ўз тасарруфидаги ташкилотлар мустасно;
тижорат фаолиятини амалга оширишга;
учинчи шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар беришга;
банкларнинг капиталларида ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида (устав капиталларида) иштирок этишга ҳақли эмас, бундан валюта биржасининг, шунингдек Марказий банкнинг фаолиятини таъминловчи ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг капиталларида иштирок этиши мустасно.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, бошқа давлат органларига ва ташкилотларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини молиялаштириш учун кредитлар ёки молиявий ёрдам бермайди.
Марказий банк манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бошқаришга оид сиёсатни, шунингдек коррупциянинг олдини олиш юзасидан Марказий банкнинг ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг барча ходимлари томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Марказий банкнинг йиллик ҳисоботини аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан бирга кўриб чиқади.
Марказий банк ходимларини ишга ёллаш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва бошқа меҳнатга оид муносабатлар Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:
ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;
банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;
ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этиш ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланиш.
Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг, банклар томонидан аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг, шунингдек консолидациялашган тарзда назорат қилиниши лозим бўлган шахсларнинг молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.
Марказий банк ходимларининг малакасини ва касбий даражасини баҳолаш тартиби Марказий банк томонидан мустақил равишда белгиланади.
Мавзуга оид
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
11:56 / 11.11.2024