22:00 / 12.11.2019
1
29375

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4516-қарори билан Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу вақтгача бу лавозим вакант бўлиб турганди.

Баҳодиржон Шермуҳаммадов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.

Бундан аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг янги ректори этиб тайинланганди. Айни вақтда бу лавозим бўш қолмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top