09:54 / 12.11.2019
0
3740

ТИВ: Ўзбекистон - Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Москва шаҳрида ташқи сиёсатни ёритиш ва ОАВ билан ишлаш Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Александр Бикантов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Маслаҳатлашувларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ва рақамли дипломатия, хорижий ОАВ вакиллари билан муносабатлар, жамоатчилик фикри билан ишлаш соҳаларида тажриба алмашилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top