Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги супермаркетда содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Оклахома штатидаги Дункан шаҳрида жойлашган Walmart дўконида содир бўлган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноятчининг ўзи ҳам отишма чоғида ўлдирилган. Шунингдек, яраланганлар борлиги айтилмоқда.
«Барча муассасалар ва ўқувчиларни ҳимоя қилиш учун эҳтиёт чораларини кўрмоқдамиз. Ҳозирда барча мактаблар ёпилган», — деди шаҳар полицияси вакили.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаяпти.
17 ноябрь куни Калифорния штатидаги Фресно шаҳрида оилавий байрам чоғида содир этилган отишма натижасида тўрт киши ҳалок бўлгани ва олти киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026